1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда Тез ёрдам машинаси носоз ҳолда ҳаракатланди

ССВ Ижтимоий тармоқда тарқалган видеога изоҳ берди.

Тошкентда Тез ёрдам машинаси носоз ҳолда ҳаракатланди

Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам автомашинаси носоз ҳолда ҳаракатланиб кетаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий муносабат билдирди.

 

Аниқланишича, жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 05:21 да пойтахтнинг Дўмбиробод ва Фарҳод кўчалари чорраҳасида ҳаракатланиб кетаётган "FORD" русумли тез тиббий ёрдам автомашинасининг амортизация тизимида носозлик юзага келган.

 

Бу пайтда автомашина тезлиги соатига 40 км атрофида бўлиб, унинг ичида фақатгина ҳайдовчи бўлган.

 

Шундан сўнг автоулов дарҳол Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали автокорхонасига олиб келиниб, носозлик тўлиқ бартараф этилган. Ҳозирда ушбу автомашина соз ҳолатда фаолият кўрсатмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика