1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда тиланчилик қилган аёл мажбуран ИИБга олиб кетилди

Ҳозирда унга нисбатан 3 та модда бўйича иш очилган.

Тошкентда тиланчилик қилган аёл мажбуран ИИБга олиб кетилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида фуқаронинг ИИО ходимларига қаршилик кўрсатаётгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 11 март куни тахминан соат 21.30 ларда Миробод тумани ҳудудида 1989 йилда туғилган X.A. ўзининг уч нафар вояга етмаган фарзандларидан фойдаланиб, уларнинг соғлом ҳаёт кечириши ва таълимга жалб қилинишини таъминламасдан, тиланчилик билан шуғулланганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ва қонуний чора кўриш мақсадида ППХ ходимлари ушбу аёлни яқин орадаги ИИБга таклиф қилишган. Бироқ фуқаро ички ишлар органлар ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузишган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро X.A.ga нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”), 188 прим 3-моддаси (“Тиланчилик қилиш”) ва 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

Уч нафар вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

 

Видеотасвирда акс этган ҳолатда ходимларнинг ҳаракатига баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика