Ҳодиса соат 05:40 ларда Чилонзор тумани Заргарлик-Ширин кўчалари чорраҳасида юз берган. Унда Cobalt, BYD ҳамда Spark русумли автомашиналар ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат Spark ва BYD русумли автомашина ҳайдовчиларига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


