1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда уй сотишни айтиб, одамларни чув туширганлар қидирилмоқда

Ҳозирда уларга нисбатан жиноий иш очилган.

Тошкентда уй сотишни айтиб, одамларни чув туширганлар қидирилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББга бир нечта фуқаролар ариза билан мурожаат қилиб, янги қурилаётган кўп қаватли уйлардаги хонадонлар учун тўловни амалга оширганлиги, бироқ МЧЖ томонидан шу кунга қадар хонадонлар топширилмаганлиги сабабли уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

 

Ўтказилган текширув жараёнида аниқланишича, 1977 йилда туғилган Шарипов Обид Арипович «МАХ-HOUSE-GROUP» МЧЖни ташкил қилиб, ўзининг шериклари Осимов Ахтам Ахмадович ва Самандаров Азизбек Алижоновичлар билан бирга бир нечта фуқароларга нисбатан фирибгарлик содир этган.

 

Жумладан, О. Шарипов МЧЖ номидан Учтепа ва Чилонзор туманларида қурилаётган кўп қаватли уйлардаги хонадонларни сотишлигини маълум қилиб, фуқаролардан хонадонлар учун тўловларни қабул қилиб олган. Ваҳоланки, ушбу кўп қаватли уйлар қурилиши учун ҳеч бир мутассадди ташкилотлардан рухсат олмасдан ва уй қуришга керакли бирон-бир ҳужжатларга эга бўлмасдан, кадастр ҳужжатлари йўқ бўлган хонадонларни фуқароларга сотишлигини билдириб, алдов йўли билан жуда кўп миқдордаги пулларни ўзлаштириб олишган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида А. Шариповга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Гумонланувчилар А. Самандаров ва А. Осимовлар терговдан қочиб яширинганлиги сабабли улар қидирувга берилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика