Қайд этилишича, 1 январь куни соат 23:44 да Учтепа тумани Шарқ 5-тор кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 23:54 етиб бориб, ёнғин соат 00:14 қуршаб олиниб, соат 00:27 бартараф этилган.
Ҳозирги вақтда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.


