1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Тошкентда яна ёнғин: Олмазорда омборхона ёнди

Ҳодиса Уста ширин кўчасида содир бўлган.

Тошкентда яна ёнғин: Олмазорда омборхона ёнди

 

Бугун, 17 январь куни соат 10:49 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Уста ширин кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушди. 

 

Мурожаатдан сўнг 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 10:54 да етиб бориб, ёнғин соат 11:24 да қуршаб олинди ва соат 11:54 да бартараф этилди.

 

Ҳодиса оқибатида омборхонанинг тахминан 350 кв.М. майдонида томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган.  Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

 

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янгиҳаёт туманидаги ёнғин оқибатида бир фуқаро вафот этгани ҳамда Юнусободдаги кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика