1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентдаги 32 та автобус йўналишида «кунлик план» бекор қилинди

Тошкентда июль ойидан бошлаб 32 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш брутто-шартнома асосида ташкил этилди.

Тошкентдаги 32 та автобус йўналишида «кунлик план» бекор қилинди

 

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг хабар беришича, июль ойидан бошлаб, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 17т, 20, 73, 86, 98, 101, 146, 140 130,129, 116, 82, 68, 63, 61, 55, 52, 45, 43, 41, 39, 9т, 8, 125, 151, 133, 138, 153, 154, 181, 183, 104-сонли пойтахт бўйлаб ҳаракатланувчи автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш янги турдаги брутто шартнома асосида ташкил этилмоқда.


Бу Ўзбекистон президентининг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилган.

 

Маълумот учун, брутто-шартномалар — бу йўловчи ташишни ташкил этиш модели бўлиб, унда барча тушумлар шаҳар бюджетининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади ва шаҳар маъмурияти йўловчи ташувчига йўналишлар бўйича тўловларни бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб, сифат назорати остида ўтказиб беради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика