Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги айрим ҳудудларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Иссиқлик тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва тегишли жиҳозларни алмаштириш зарурати туфайли бугун, 10 декабрь куни қуйидаги манзилларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди:
- Чилонзор тумани: С, 5, 6, 8, 9, 10, 16, 18 ва 19-мавзелар.
- Учтепа тумани: 11-мавзе.
Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти авариявий таъмирлаш ишлари тугалланиши билан (бугун тахминан соат 23:00 га қадар) тикланади.


