1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентдаги боғчада бола калтакланиши сабаб оёғи синди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Тошкентдаги боғчада бола калтакланиши сабаб оёғи синди

Ижтимоий тармоқларда боғчада бола калтакланиши оқибатида оёғи цингани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 22 январь куни Сергели туманидаги “Солнишко” хусусий Мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган.

 

Унда тарбиячи ёрдамчиси тарбияланувчини тинчлантириш мақсадида уни юзларига уриб, тортганича ётоқхонага олиб кирган. Жароҳат етказилиши оқибатида боланинг чап оёғи цинган.

 

Болага тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва 16-сонли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига етказилган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика