Қўшкўпирда 2 ёшига тўлмаган фарзанд Тошкент шаҳрига борилиб, онаси бағрига қайтарилди
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 16.01.2026 йилдаги ажримига асосан 22.01.2024 йилда туғилган Р.С. жавобгар А.С.дан даъвогар Н.Қ.нинг тарбиясига олиб бериш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Қўшкўпир тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси Қидирув шўъбаси ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида Тошкент шаҳрига борилиб, суд ажримида кўрсатилган фарзанд жавобгардан даъвогар Н.Қ.тарбиясига олиб берилиб, суд ажрими ижроси таъминлаган.


