ФВВнинг маълум қилишича, бугун соат 20:45 да Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида жойлашган Латвия-Ўзбекистон қўшма корхонаси "Orial senter" ҳудудида жойлашган матор мой маҳсулотлари (бочкалар)да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 10 та ёнғин-қутқарув экипажи, 3 та махсус ва 2 та ёрдамчи техникалар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, соат 21:49 да ёнғин қуршаб олинган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.
“Ёнғин оқибатида таҳминан омборнинг 2000 метр квадрат майдони зарарланган”, дейилади хабарда.


