1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентдаги туғруқхонада эгизак чақалоқлар вафот этди

Чақалоқлар туғруқхона акушер-гинекологининг эҳтиётсизлиги сабабли вафот этгани айтилмоқда.

Тошкентдаги туғруқхонада эгизак чақалоқлар вафот этди

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида яшовчи аёлнинг туғруқхона акушер-гинекологининг эҳтиётсизлиги сабабли эгизак фарзандлари вафот этганлиги ҳақида шикояти тарқалди.

 

Пойтахт прокуратурасининг хабар беришича, 2023 йил 22 июнь куни 26 ёшли аёл 26 ҳафталик муддатидан олдин эгизак чақалоқлар дунёга келтирган.

 

Иш ҳужжатларига кўра, 23 июнь кунида Мирзо Улуғбек туманида жойлашган шаҳар 6-сонли туғруқ комплексида 26 ёшли аёлнинг эгизак фарзандлари вафот этган.

 

Таъкидланишича, ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика