Ўзбекистон ва Қирғизистон темирйўл маъмуриятлари 2025 йил ёзидан Тошкент—Балиқчи йўналишида туристик поезд қатновини йўлга қўйишга келишиб олишди.
Учрашув давомида юк ташиш ҳажмларини ошириш ва тариф чегирмаларини қўллаш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди. Шунингдек, икки давлат ўртасида асосий юклар — кўмир, цемент ва бошқа маҳсулотларни ташишда «Темирйўлкарго» АЖ юк вагон паркларидан фойдаланиш ҳамда тарози хўжалиги объектларини таъмирлаш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар, шунингдек, 2025 йил ёзида “Тошкент-Рибаче” йўналишида туристик поездлар қатновини йўлга қўйишга келишиб олдилар. Бу йўналиш икки мамлакат ўртасида туризм алоқаларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.


