1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентдан Москвага йўловчи поездлар қатнови тикланди

Мазкур йўналишда поездлар қатнови пандемия даврида тўхтатилганди.

Тошкентдан Москвага йўловчи поездлар қатнови тикланди

24 сентябрь куни соат 19:55 да 505-сонли Тошкент – Москва поезди “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан тантанали тарзда кузатилди. Ушбу таркиб сўнгги манзилга 27 сентябрь куни соат 23:12 да (Москва вақти билан) “Павелесский” темир йўл вокзалига етиб боради.

 

Москва – Тошкент йўналишидаги 506-сонли поезд қатнов эса 28 сентябрь куни Москва вақти билан соат 05:40да “Павелесский” вокзалидан Тошкент шаҳри томон ҳаракатни бошлайди. Ушбу йўналиш “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалига жорий йилнинг 1 октябрь куни эрта тонгда Тошкент вақти билан 08:25 да етиб келади.

 

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан ушбу халқаро йўналишлардаги қатновлар учун чегирмалар ташкил этилган бўлиб, мазкур йўналишга йўловчилар чипталарни чегирма асосида харид қилишлари мумкин. Яъни қатнов санасидан қанча кўп кун олдин чипта харид қилинса, чегирма фоизи шунча юқорироқ бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика