Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов ва Франция ташқи савдо ва хориждаги фуқаролар бўйича вазир-делегат Лоран Сан-Мартен Тошкент трамвай тизимини амалга ошириш бўйича йўл харитасини имзолашди.
Бу ҳақида кеча Франция ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган вазирликлар, идоравий ҳужжатлар имзолаш маросимида эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ илк марта “Менимча” дастурида трамвайлар кераклиги тилга олинганди ва кўп ўтмай давлат раҳбари бу таклифни қўллаб-қувватлаганди.


