1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентнинг иккита тумани "свет"сиз қолди

Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маълум қилди.

Тошкентнинг иккита тумани "свет"сиз қолди

 

Бугун, 4 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси соат тонгги 05:00 дан 18:00 га қадар вақтинчалик ўчирилди. 

 

Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таминловчи 110/35/10 кВ болган юқори кучланишли «Юнусобод» подстанциясидаги мавжуд 40 000 кВА болган трансформатор қуввати 63 000 кВА болган юқори кучланишли янги трансформаторга алмаштириш, электр қурилмаларини ўрнатиш ишлари олиб борилиши ҳамда ушбу ишларни хавфсиз бажариш мақсадида ҳудуддаги 110/10/6 кВли «Бешқўрғон» ва 110/6 кВли Л-ДОК-1 ва Л-ДОК-2 ДОК, 110/6 кВли «Зенит» подстанциялари вақтинча ўчирилди.

 

ОЛМАЗОР туманидаги - 21-сонли  оилавий поликлиника, АТС-248, Руҳий касалликлар шифохонаси, Тери – дерматовенерология диспансери, мактаб, тадбиркорлик субъектлари. 

 

ЮНУСОБОД туманидаги - 6, 7, 8 ва 9-даҳалари, «Исломобод», «Тикланиш», «Ҳасанбой», «Катта Ҳасанбой», «Регистон», «Иттифоқ», «Аҳроробод» МФЙларида ва «Ҳасанбой» мавзесида ҳамда «Корзинка» савдо комплекси.

 

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли истеъмолчилардан узр сўрайди, дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика