Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь-август ойларида республиканинг бошқа ҳудудларидан Тошкент шаҳрига доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони 33 802 кишини ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 572 кишига камайган.
Тошкент шаҳрига кўчиб келган эркаклар — 15 967, аёллар эса — 17 835 кишини ташкил этган.


