Дональд Трамп Facebook'га қайтди. У ўз саҳифасида бу хақда маълум қилди [https://t.me/rianovostiAmerica/14537]. > "Мен қайтдим", — деб қисқа пост қолдирган сиёсатчи. Постга у 2016 йилдаги режаларига ишора қолдирган: вилеода у тарафдорлари билан сайланан президент сифатида гаплашаётганини кўриш мумкин. > "Сизни куттирганим учун узр, муҳим ишлар бор эди", — деган собиқ президент. 2021 йил 6 январда Капитолийга ҳужумдан кейин Дональд Трампнинг Facebook ва Twitter аккаунтлари блокланди. Ўтган йили ушбу тақиқлар бекор қилинган бўлса-да, у ижтимоий тармоқларга қайтишга шошилмади.