1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Трамп Ғазодаги урушни тугатиш режасини тақдим этди

Нетаняху бунга розилик билдирди, бироқ ҲАМАС ҳозирча жим.

Трамп Ғазодаги урушни тугатиш режасини тақдим этди

АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазодаги урушни тўхтатишга қаратилган 20 банддан иборат режасини эълон қилди. Унга кўра, ҳуддудда дарҳол ўт очишни тўхтатиш, гаровдагиларни озод этиш ва Исроил кучларини босқичма-босқич Ғазодан олиб чиқиш режалаштирилган.

 

Ҳужжат Ғазони демилитаризация қилиш, вақтинча халқаро назорат остидаги технократик бошқарувни жорий этиш ва инфраструктурани тиклашни назарда тутади. Шунингдек, жангариларга қуролни топшириш ёки хавфсиз тарзда ҳудудни тарк этиш имконияти берилиши айтилган.

 

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху режани қўллаб-қувватлади, бироқ уни амалга ошириш учун Ҳамаснинг розилиги зарурлигини таъкидлади. Трамп эса агар ҲАМАС буни рад этса, Исроилга ёрдам беришини билдирди.

 

Араб ва мусулмон давлатлари расмийлари, жумладан Қатар, Миср, БАА, Саудия Арабистони, Иордания ва Туркия вакиллари Трамп таклифини “ўрганиб чиқиш” ёки “қисман қабул қилиш” билан муносабат билдиришди, баъзи давлатлар уни ижобий сигнал сифатида қабул қилди. Фаластин расмийлари ҳам аввалига режани ўрганиб чиқиш ниятида эканини билдирган.

 

Режанинг муваффақияти Ҳамаснинг позицияси, Исроилнинг қарорлари ва минтақавий давлатларнинг воситачилигига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика