АҚШ президенти мамлакатда ноқонуний равишда яшаётган муҳожирлар учун янги дастур бошлашни режалаштираётганини ва уларга мамлакатни ихтиёрий тарк этишлари учун пул таклиф қилинишини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, “ўз ихтиёри билан депортация” дастури муҳожирларга келажакда мамлакатга қонуний асосда қайта кириш имкониятини ҳам тақдим этади.
“Биз уларга озроқ пул ва самолёт чиптасини берамиз, сўнгра улар билан ишлаймиз. Агар улар ўзларини яхши тутишса ва агар биз уларни қайтаришни хоҳласак, уларни имкон қадар тезроқ қайтариш устида ишлаймиз”, деди Трамп Fox Noticias бошловчисига берган интервюсида.