1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Трамп: “Путиндан ҳафсалам пир бўлди”

Президентнинг таъкидлашича, АҚШ одамлар омон қолиши учун барча чораларни кўрмоқда.

Трамп: “Путиндан ҳафсалам пир бўлди”

Дональд Трамп журналистлар билан суҳбатда Россия президенти Владимир Путиндан “жуда ҳафсаласи пир бўлганини” қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар “одамларга омон қолишга ёрдам берадиган барча чораларни кўрмоқда”.

 

Шунингдек, Трамп 29 август куни Киев раҳбари Владимир Зеленский ва Европа етакчиларидан ҳам норозилигини билдирган. Унга кўра, Украина ва Европа ўз ҳудудларининг бир қисмини йўқотишини тан олиши керак. Америка президенти можарога барҳам бериш тарафдори эканини таъкидлади.

 

Аввалроқ ҳам Трамп Путин билан мулоқотдан ҳафсаласи пир бўлганини билдирган, бироқ шунга қарамай, у билан алоқани тўхтатмаганини қайд этган эди. Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, Москва билан келишувга эришиш борасида бир неча бор умид билдирган, аммо барибир конструктив мулоқот имконияти мавжудлигига ишонади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика