1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Трампга гаров пулини тўлаш учун 10 кун муҳлат берилди

АҚШнинг собиқ президенти молиявий фирибгарликда айблангани учун тўлаши керак бўлган гаров миқдорини икки баравар камайтирилди.

Трампга гаров пулини тўлаш учун 10 кун муҳлат берилди


Нью-Йорк апелляция суди белгиланган тўлов миқдорини 175 миллион долларга туширди. Агар сиёсатчи 10 кун ичида гаров пулини тўламаса ёки бу суммага кафил бермаса, суд унинг мол-мулкини ҳибсга олишни бошлаши мумкин.


Доналд Трамп ва унинг тўнғич ўғиллари кредитлар ва суғурта шартларини яхшилаш мақсадида кўчмас мулклари қийматини сунъий равишда миллиардлаб долларга оширганликда айбдор деб топилган. Шу муносабат билан, феврал ойи ўрталарида Трампга 355 миллион доллар ва бутун фирибгарлик даври учун фойдаланилган фоизлар миқдори, унинг ўғилларига 4 миллион доллар ва фойдаланилган фоизлар миқдорида жарима белгиланган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика