АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф Россияга етиб борди. Маълумотларга кўра, у бугуннинг ўзида Владимир Путин билан учрашиши мумкин.
Учрашувда минтақадаги зиддиятли вазият ва эҳтимолий келишув масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. Агар апрель охирига қадар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилмаса, Трамп маъмурияти Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этиши мумкин.
Ҳозирча расмийлар томонидан учрашув ҳақида расмий изоҳ берилмаган. Музокаралар натижалари халқаро ҳамжамият томонидан катта қизиқиш билан кутилмоқда.


