15 май кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди.
Қайд этилишича, АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари Узпост алоқа бўлимларида (марказий почта бўлимларида) амалга оширилади.
Шунингдек, республиканинг Самарқанд, Бухоро, Андижон, Хоразм, Наманган, Жиззах, Фарғона вилоятлари ва Қарши, Термиз, Нукус шаҳарларидаги почта бўлимларида ҳам шу хизматлардан фойдаланиш мумкин.
“Тошшаҳартрансхизмат” жамоат транспортларида электрон тўловлардан қулайроқ фойдаланиш учун АТТО мобил иловаси виртуал карта очиш имкони борлигини, у транспорт картанинг барча функцияларини бажаришини эслатган.


