Тармоқ кузатувчилари орасида вилоят ҳокими инсульт оқибатларини бартараф этиш учун хорижга кетган бўлиши ҳам мумкин, деган гаплар ҳам бўлган.
Аммо бу каби шов-шувли хабарларга Турдимов жим қараб турмади. Вилоят ҳокими ушбу хабарга жавобан facebook'даги расмий саҳифасида:
"Ҳозир расман меҳнат таътилидаман. Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариш биринчи ўринбосарим Ўроқов Жамшид Ражабович зиммасига юклатилган. Назаримда, ҳар хил гап сўзларга ҳожат йўқ!, — дея изоҳ қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев таътилга чиққани ҳамда қисқа муддатли таътилдан қайтгани ҳақида хабар берилганди.


