1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркия чет элликлар учун фуқаролик олишни қийинлаштиради

Мамлакат иммиграция сиёсатида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Туркия чет элликлар учун фуқаролик олишни қийинлаштиради

 

Туркия Европа Иттифоқига аъзолик жараёни доирасида хорижликларнинг турк фуқаролигини олишини қийинлаштиради, деб ёзади Hurriyet газетаси дипломатик манбаларга таяниб.

 

Туркия мамлакатнинг энг муҳим масалалардан бири бўлган иммиграция сиёсатида янги ўзгаришлар қилишни режалаштирилмоқда. Бу борада бошпана изловчиларга, айниқса сурияликларга Туркия фуқаролигини беришни мураккаблаштиришга қаратилган тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бошқача айтганда, бундан буён Туркия вақтинча бошпана изловчиларга фуқаролик беришда янада эҳтиёткор бўлади.

 

Аввалроқ президент Ражаб Тоййиб Эрдоған Швециянинг НАТОга қўшилиши Туркия Европа Иттифоқига қабул қилинганидан кейин мумкин бўлишини айтган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика