1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти Суданда ўққа тутилди

Лайнер Суданга эвакуация учун юборилган эди.

Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти Суданда ўққа тутилди

 

Судандаги Тезкор ҳаракат Кучлари эвакуацияда иштирок этган Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари самолётига ўқ узганликда айбланмоқда. Лайнер Води Саййидна аэродромига қўнмоқчи бўлганида, унга қарата ўт очилган

 

Бунинг натижасида ёнилғи баклари шикастланган ва экипаж аъзоларидан бири жароҳат олган. Бу ҳолатда самолёт ерга муваффақиятли қўнишга эришди. Мутахассислар уни таъмирлашга киришган.

 

Шу билан бирга, Судан ТҲК Туркия самолётини ўққа тутганлик айбловларини рад этди. Улар бу воқеада Судан қуролли кучларини айбламоқда.

 

Туркия Миллий мудофаа вазирлиги самолётнинг ўққа тутилгани фактини тасдиқлади, шу билан бирга, томонларга жавобгарликни юкламади. Бўлим баёнотига кўра, ҳодиса натижасида қурбонлар йўқ.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика