Бир неча йиллик муносабатлардаги кескинликдан сўнг Туркия билан Исроил элчи ва бош консулларини қайтариб, дипломатик алоқаларни тўлиқ тиклайди. Бу ҳақда икки мамлакат раcмийлари маълум қилди.
“Туркия билан муносабатларнинг тикланиши минтақавий барқарорликка муҳим ҳисса қўшади ва Исроил фуқаролари учун ўта муҳим иқтисодий бойликдир”, — дея маълумот берган Исроил Бош вазири.
Туркия ташқи ишлар вазири икки давлат “муносабатларни нормаллаштириш” мақсадида элчи алмашишга келишиб олганини тасдиқлади. Бироқ Анқара фаластинликларни қўллаб-қувватлашда давом этади.
Яқин келажакда томонлар иқтисодий ҳамкорликка бағишланган учрашув ўтказади.


