1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркия Озарбайжон билан иттифоқчилик муносабатларини расман тасдиқлади

Шуша декларацияси турк парламенти томонидан маъқулланди.

Туркия Озарбайжон билан иттифоқчилик муносабатларини расман тасдиқлади

 

Туркия парламенти Озарбайжон билан ҳарбий ҳамкорликни назарда тутувчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги маълум қилди. 

 

Шуша декларацияси номли ҳужжатнинг қабул қилинишига парламентнинг 266 аъзоси розилик билдирган. Декларация икки давлат иттифоқчилик муносабатларига тааллуқли.1 февраль куни Озарбайжон парламенти ҳам уни тасдиқлаган.

 

Ушбу ҳужжат Боку ва Анқаранинг, агарда икки томондан бири агрессияга дуч келган тақдирда ҳарбий ёрдам кўрсатишни назарда тутади.

 

Ундаги пунтклардан бирида Озарбайжон ва Туркия қуролли кучларни модернизация қилишда биргаликдаги ҳаракатларини давом эттириши белгилаб қўйилган.

 

Аввалроқ Туркия ва Озарбайжон раҳбарлари Қорабоғда халқаро аэропорт очилишида иштирок этгани тўғрисида хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика