Анқара Швеция мудофаа вазири Пол Ёнссоннинг Туркияга ташрифини бекор қилди. Туркия мудофаа вазири бўлажак ташрифни «маъносиз» деб атади. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар бермоқда. [https://korrespondent.net/world/4555153-turtsyia-otmenyla-vyzyt-hlavy-mynoborony-shvetsyy] Туркия Швеция расмийларининг бу мамлакатда бўлаётган антитурк ҳаракатларига эътибор бермаган позициясини номақбул деб ҳисоблайди “Биз Стокголмдан бу йўналишда чора-тадбирлар ва аниқ қадамлар қўйишини кутамиз”, — деди Туркия Мудофаа вазири. Швецияда Курдистон ишчилар партияси (ПКК) тарафдорлари томонидан акция режалаштирилган. Январь ойи бошида бир гуруҳ фаоллар Стокголмда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанга қарши намойишлар ўтказган. Ушбу воқеа туфайли Швеция элчиси Туркия ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдоған Швецияга ультиматум эълон қилган эди. У Стокголм 130 нафар «террорчи»ни Анқарага экстрадиция қилгандан кейингина Туркия Швециянинг НАТОга киришини маъқуллашини айтган.