1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркия Швециянинг НАТОга киришига шошилмаяпти

Парламент протоколни кўриб чиқишни тезлаштирмаслигини билдирди.

Туркия Швециянинг НАТОга киришига шошилмаяпти

 

Туркия парламенти Швециянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни кўриб чиқиш тартибини тезлаштириш ниятида эмас. Бу ҳақда Ташқи ишлар комиссияси раҳбари Фуат Ўқтой маълум қилди. 

 

Ўқтойнинг сўзларига кўра, Швециянинг НАТОга аъзолиги ҳақидаги протокол бошқа барча ҳужжатлат билан бир хил, шунинг учун уни кўриб чиқиш комиссия тартибига мувофиқ амалга оширилади.

 

“Тегишли делегациялар бу жуда шошилинч дейишса ҳам, сиз учун зарур бўлган нарса биз учун, комиссиямиз ёки парламентимиз учун шошилинч бўлиши шарт эмас. Парламент буни кун тартибига мувофиқ амалга оширади”, — деб тушунтирди депутат.

 

Аввалроқ ОАВ Туркия Швециянинг НАТОга киришини 2024 йилгача кечиктиришга тайёрланаётгани ҳақида ёзган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика