Туркия президенти Истанбулдаги ифторлик маросими якунида нутқ сўзлади. Туркия ҳукумати февраль ойида содир бўлган даҳшатли зилзилалардан зарар кўрган минтақаларни тиклашга қарор қилди. Бу ҳақда Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған маълум қилди [https://www.aa.com.tr/ru/политика/эрдоган-турция-восстановит-пострадавшие-от-землетрясения-регионы-/2856260]. > "Бизнинг мақсадимиз зилзила зонасини тиклашдир", — деди давлат раҳбари. Унинг сўзларига кўра, йил давомида табиий офат қурбонлари учун 319 000 та уй қурилиши режалаштирилган. Туркия раҳбарининг қўшимча қилишича, жами 650 000 та уй-жой қурилиши режалаштирилган.