1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркияда меҳмонхона ёниб кетди

Фожиа оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Туркияда меҳмонхона ёниб кетди

 

Туркиянинг Бурса шаҳри яқинидаги Улудаğ тоғ-чанғи курортидаги меҳмонхонада ёнғин содир бўлди. Олов тезда бутун бинони қамраб олди, натижада бир киши ҳалок бўлди.

 

Ҳурриет газетаси хабарига кўра, Бурса вилояти пойтахти муниципалитети мери Мустафо Бўзбей воқеа тафсилотларини маълум қилган. Ёнғин содир бўлган жойга етиб келган ўт ўчирувчилар тўрт кишини қутқаришга муваффақ бўлишди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, меҳмонхонада улардан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Ҳодисанинг сабаблари ўрганилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика