Туркиянинг марказий қисмида яна зилзила содир бўлди. Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, у 4.7 магнитудали бўлган.
Ер силкиниши эпицентри Эльбистан шаҳридан 16 километр жануби-ғарбда. У 2 километр чуқурликда бўлган. вайроналар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
6 февралда Туркия ва Сурияда 7.7 балли зилзила юз берди. Унинг қурбонлари Туркиянинг ўзида 50 мингга етди. 104 миллиард доллар моддий зарар етгани айтилмоқда.


