Америкалик миллиардер Twitter эгаси Илон Маск ижтимоий тармоқ логотипи ўзгаришини маълум қилди. Бу ҳақда у ўз саҳифасида маълум қилди.
«Тез орада биз Twitter бренди ва аста-секин барча қушлар билан хайрлашамиз», — деб ёзди Маск ўз саҳифасида.
Шунингдек, у Twitterʼнинг келажакдаги дизайнини ҳам эълон қилди. Маскнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Х ҳарфи билан логотипнинг ўз вариантларини ҳам таклиф қила бошлаганлар.

Тадбиркорнинг қўшимча қилишича, агар таклифлар орасида Х логотипини кўпчилик ёқласа, янги бренд бир-икки кун ичида ишга туширилади.


