Америкалик тадбиркор Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғи номини ўзгартириш режасини тасдиқлади.
У ижтимоий тармоқнинг амалдаги номи ва кўк қуш тимсолидаги логотип ўрнида «X» ҳарфи пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
"Тўғри", деб ёзган тадбиркор шу ҳақида берилган саволга жавоб тариқасида. Маск Twitter тимсолига айланган кўк қушчанинг «тақдири» ҳақида эса лом-лим демаган.


