Бугун, 20 декабрь куни соат 07:50 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани Фарҳод кўчасида "Ўрикзор — Дўмбиробод" 125-йўналишда ҳаракатланиб кетаётган "Mersedes-Benz" русумли автобусда ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:56 да етиб бориб, ёнғин соат 08:00 да батамом ўчирилди.
Автобуснинг мотор қисми ёниб зарарланган. Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда ҳеч кимга зарар етмаган.
Аввалроқ, Сергелида автобус ёниб кетганди.
Муножат Валиев


