1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

"UFC Vegas 34" турнири якунланди

Бироз аввал АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида "UFC Vegas 34" турнири ўз якунига етди.

"UFC Vegas 34" турнири якунланди

Ушбу кечанинг марказий жангида ўрта вазн тоифаси вакиллари Жаред Кэннонир ҳамда Келвин Гастелум баҳс юритди ва якунда ҳакамлар қарорига кўра, Жаред ғалаба қозонди. Қолаверса, ўзбекистонлик Саидёқуб Қаҳрамонов ҳам ўз дебют жангида Тревин Жонсни муддатидан аввал мағлуб этди.

Шунингдек, бир қатор қизиқарли тўқнашувлар бўлиб ўтди. Қуйида, барча натижалар билан танишишингиз мумкин.

Ярим ўрта вазн тоифаси

Рамиз Брахимадж (АҚШ) - Саша Палатников (Гонконг)- биринчи раундда Брахимадж бўғиш услуби билан ғалаба қозонди.

Енгил вазн тоифаси

Рузвельт Робертс (АҚШ) - Игнасио Багамондес (Чили) - 3-раундда Бахомондес нокаут билан зафар қучди.

Ўта енгил вазн (Аёллар)

Би Малецки (Швеция) - Жозиан Нунесь(Бразилия) - Нунесь рақибасини нокаутга учратди.

Ярим оғир вазн тоифаси

Уильям Найт (АҚШ) - Фабио Чернат (АҚШ) - Найт биринчи раундда рақибини нокаутга учратди.

Ўта енгил вазн тоифаси

Брайан Келлехер (АҚШ) - Доминго Пиларте (АҚШ) - ҳакамлар қарорига кўра, Келлехер ғалабага эришди.

Ярим енгил вазн тоифаси

Луис Сальдана (АҚШ) - Остин Линго (АҚШ) - ҳакамлар қарорига мувофиқ Лингга ғолиб чиқди.

Супер енгил вазн тоифаси

Александро Пантоя (Бразилия) - Брендон Ройвел (АҚШ)- иккинчи раундда Пантоя бўғиш услуби билан зафар қучди.

Енгил вазн тоифаси

Винс Пичель (АҚШ) - Остин Хаббард (АҚШ)- очколар ҳисобида Пичель ғолиб чиқди.

Ўта енгил вазн тоифаси

Тревин Жонс (Гуам) - Саидёқуб Қаҳрамонов (Ўзбекистон) - Қаҳрамонов 3-раундда бўғиш услуби билан ғалаба қозонди.

Оғир вазн тоифаси

Чейс Шерман (АҚШ) - Паркер Портер (АҚШ)- очколар ҳисобида Портер зафар қучди.

Енгил вазн тоифаси

Клей Гуида (АҚШ) - Марк Овергаард Мадсен (Дания) - Мадсен очколар ҳисобига кўра, ғалаба қозонди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика