Бу ҳақда Украина ҳаво кучлари спикери маълум қилди.
"Украинани бу йил F-16 самолётлари билан ҳимоя қила олмаслигимиз аниқ. Киев самолётларни шу йилнинг кузида ҳам, қишида ҳам олмайди", — деб таъкидлади Украина ҳаво кучлари спикери Юрий Игнат телемарафон эфирида.
Унинг сўзларига кўра, Украинанинг самолётларни қабул қилишга умиди катта бўлган. Чунки улар мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисмига айланиб, Украинага Россия ракеталаридан ҳимояланишда ёрдам бериши мумкин эди.


