1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Украина дронлари Қозондаги авиация заводига ҳужум қилди

09:12 / 20.01.2025

136

Украина дронлари Қозондаги авиация заводига ҳужум қилди

Украина дронлари Қозондаги авиация заводига ҳужум қилди

Бу вақтда айрим аэропортларда рейслар бекор қилинган.

Рус Теlegram-каналларининг хабар беришича, портлаш овозлари “Горбунов” номидаги авиация заводи ва яқин атрофдаги "Борисоглебское" аэродроми ҳудудида эшитилган.

 

Россия Мудофаа вазирлиги душанбага ўтар кечаси мамлакатнинг етти ҳудудида 31 та украин дрони уриб туширилганини эълон қилди. Қайд этилишича, улардан фақат биттаси – Татаристон ҳудудида уриб туширилган. Дронлар ҳужуми вақтида Қозон, Нижнекамск ва Ижевск аэропортлари вақтинчалик рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни тўхтатган.

 

“Горбунов” номидаги Қозон авиация заводи Россиянинг йирик авиация саноати корхоналаридан бири ҳисобланади. Ушбу заводда Ту-160 стратегик ракета ташувчи самолётлари ва узоқ масофага мўлжалланган Ту-22М3М/Ту-22М3 бомбардимончи самолётлари ишлаб чиқарилади. Бу турдаги самолётлар Россия Қуролли Кучлари томонидан Украинага қарши зарбаларда фаол қўлланилмоқда.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика