1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Украина ФИФА таркибидан Россиянинг қувилишини талаб қиляпти

Бу бўйича халқаро спорт ташкилотига сўровнома юборилган.

Украина ФИФА таркибидан Россиянинг қувилишини талаб қиляпти

 

Украина футбол ассоциацияси Россия футбол иттифоқини Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЭФА) ва Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) таркибидан чиқаришни талаб қилди
 

Ташкилот Донецк ва Луганск Запороже ва Херсон вилоятлари клубларини Россия чемпионатларига бирлаштириш режаларига шундай муносабат билдирган.

 

“УФА дарҳол ФИФА ва УЭФАга Россия футбол иттифоқига нисбатан энг қаттиқ санкцияларни қўллаш талаби билан мурожаат қилади. Биз ушбу ташкилотлар низомларини қўпол бузгани учун Россияни УЭФА ва ФИФАдан четлаштиришни талаб қиламиз”, — деди УАФ раҳбари Андрей Павленко Фасебоок'да.

 

ФИФА ва УЭФА баҳорда Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари фонида РФ жамоалари ва клубларини номаълум муддатга халқаро мусобақалардан четлатган эди. Ёзда Спорт арбитраж суди қарорни қонуний деб тан олди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика