Украина қуролли кучлари баҳорда Россия армияси бош штаби бошлиғи генерал Валерий Герасимовни ўлдиришга ҳаракат қилган. Бу ҳақда The New York Times (NYT) газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, ўша пайтда генерал Украинага махфий равишда келишни режалаштирган. Россия расмийлари бу ташриф ҳақида маълумот бермаган. Шу билан бирга, газета Герасимовни айнан қаерга боришни режалаштирганини аниқлаштирмаган. NYT’га кўра, Вашингтон бу режалар маълум бўлган, аммо буни украиналиклардан сир тутган. Нашр манбалари бу орқали АҚШ эскалацияни олдини олишга ҳаракат қилган. Киев ўз навбатида мустақил разведка маълумотлари орқали Герасимовнинг эҳтимолий ташрифидан хабардор бўлган.
Украина қуролли кучлари генерал турган позицияларга ҳужум қилган, аммо унга ҳеч қандай зарар етмаган.
Кейинчалик бу хабар Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович томонидан тасдиқланди. Унинг сўзларига кўра, ҳужум апрелда Харьковнинг Изюм шаҳрида бўлган. Зарбалардан бироз аввал Герасимов позицияни тарк этган.


