Украина Қуролли Кучларининг Махсус операция кучлари Каспий денгизида навбатдаги махсус амалиётни амалга оширди. Расмий маълумотларга кўра, ҳужум натижасида қурол-яроғ ва ҳарбий техника олиб кетаётган Россияга тегишли икки танкер чўктирилди.
Украина томони бу кемалар ҳарбий мақсадларда фойдаланилгани ва Эрон ҳамда Россия ўртасида ҳарбий юк ташишга жалб этилгани сабабли АҚШ санкциялари остида экани ҳақида маълумот берди. Махсус кучлар Россия армиясининг ҳужумкор салоҳиятини камайтириш учун “ассиметрик амалиётлар давом эттирилишини” билдирди.
Бу сўнгги икки кун ичида Каспий денгизида қайд этилган иккинчи ҳужумдир. 11 декабрь куни Украина узоқ масофали дронлар ёрдамида Россия секторидаги нефть платформасига зарба бергани хабар қилинганди.


