1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Украина ташқи ишлар вазирини ит тишлаб олди

Ҳодиса вазир боғда сайр қилаётган вақтда юз берган.

Украина ташқи ишлар вазирини ит тишлаб олди

 

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанни ит тишлаб олди. У бу ҳақида ўзининг Инстаграм саҳифасида маълум қилди.

 

Кулебанинг сўзларига кўра, оилавий сайр вақтида боғичсиз юрган катта ит унга ва оиласига ҳужум қилиб, вазирни тишлаб олган.

 

"Итларни севиш керак, лекин боғлаб сақлаш ҳам керак. Боғсиз юрган катта ит сайр пайтида меникиларга ва бир вақтнинг ўзида менга ҳужум қилди", - деб ёзади ташқи ишлар вазири.

 

У хабарга қонга беланган ва тиш излари кўриниб турган оёғи суратини илова қилди. Вазирга Александровская клиник шифохонасида тиббий ёрдам кўрсатилган

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика