1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Украинада газ нархи 22 баравар ошгани айтилмоқда

Собиқ бош вазир Азаров тарифлар ўсишини инфляция билан изоҳлаб бўлмаслигини таъкидлади.

Украинада газ нархи 22 баравар ошгани айтилмоқда

 

Украинанинг собиқ бош вазири Николай Азаровнинг айтишича, охирги 12 йил ичида коммунал хизматлар нархлари инфляциядан анча тез суръатда ошган. Унинг фикрича, бу “Европа интеграциясига интилишнинг нархи” бўлиб қолмоқда.

 

Аазаровга кўра, 2013 йилдан бери газ нархи қарийб 22 баравар, сув нархи 13 баравар, иссиқлик таъминоти эса 15 бараварга яқин кўтарилган.

 

Унинг таъкидлашича, бундай катта ўсишни оддий инфляция билан тушунтириб бўлмайди, чунки шу давр ичида доллар курси атиги беш баравар — 8 гривнадан 42 гривнагача ошган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика