Украина билан чегарадош 8 та ҳудуддан ўқишини кўчиришга истисно тариқасида рухсат берилган навбатдаги бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди.
Ушбу рўйхатга киритилган талабалар ўзлари ҳужжат топширган олий таълим муассасасининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашишлари сўралади.
"Бу охирги рўйхат эмас. Яқин кунларда қўшимча маълумот эълон қилинади", дейилади хабарда.


