1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

"Улар ўзларини тўлақонли намоён этиб, мақсадлари йўлида дадил қадам қўймоқдалар"

Саида Мирзиёева бир қатор фаол хотин-қизлар билан учрашди.

"Улар ўзларини тўлақонли намоён этиб, мақсадлари йўлида дадил қадам қўймоқдалар"

 

8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан президент маслаҳатчиси Саида Мирзиёева турли соҳаларда фаоллик кўрсатиб келаётган хотин-қизлар билан учрашди.

 

 

— Юртимизда ана шундай самимий, меҳрибон, матонатли, қатъиятли хотин-қизлар кўплигидан хурсандман. Улар ўзларини тўлақонли намоён этиб, мақсадлари йўлида дадил қадам қўймоқдалар. Муаммоларни кўтаришдан чўчимайдиган, уларни ҳал этишга интилиб, бугунимиз ва келажагимизни ўзгартиришга ҳисса қўшаётган ҳар бир опа-синглимизга миннатдорлик билдираман — деди Мирзиёева.

 

 

Шунингдек, президент маслаҳатчиси ўзининг телеграм каналида мазкур учрашув давомида маданий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда тез-тез учраётган, ҳали ҳам ечимини топмаган муаммолар муҳокама қилингани ҳақида ёзган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика