1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Умра мавсуми қачондан бошланади?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу бўйича маълумот берди.

Умра мавсуми қачондан бошланади?

Қайд этилишича, “Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсуми 10 сентябрдан бошланади. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган “Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсумида зиёратчилар “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси орқали тўғридан-тўғри рейсларда Саудия Арабистонига олиб борилади.

 

Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳи ва имом-хатиблардан иборат элликбошилар ҳамда малакали шифокорлар уларга ҳамроҳ бўлади. Улар Мадина шаҳрида “Grand Shahba”, Макка шаҳрида эса “Marmara Group Hotel” меҳмонхоналарида истиқомат қилади. Меҳмонхоналар 3-4 ўринли бўлиб, 3 маҳал таомлар, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.

 

Шунингдек, мазкур шаҳарларда муборак қадамжоларга зиёрат ташкил этилади. Меҳмонхоналарда тиббиёт пунктлари, транспорт хизмати ва ишчи гуруҳлари штаблари 24 соат давомида фаолият юритади. Сафар якунида зам-зам суви ҳадя қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика