Хабарингиз бор, бир неча кундан бери "Умра – 2022" мавсуми доирасида ўзбекистонлик юртдошларимиз муборак амалларни бажариш учун сафар қилишмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабарига кўра, шу йилнинг 10 февралидан бошлаб, муборак заминга Умра ибодати учун рейслар жорий мавсумнинг аввалида белгиланган режага мувофиқ, ҳафтанинг ҳар сешанба ва шанба кунлари 3 марта, қолган 5 кунида 2 тадан рейс йўлга қўйилди. Шунда бир ҳафта давомида жами 16 марта авиапарвоз амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонида Ҳаж сафари бошлангани ва Умра зиёратчилари учун қулайлик яратилгани ҳақида хабар берилганди.


