1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хушхабар: Умра зиёрати нархлари арзонлашди

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси хабар берди.

Хушхабар: Умра зиёрати нархлари арзонлашди

 

Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида, Подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда.

 

Шу каби мулоқотлар натижасида умра хизматлари нархини янада арзонлаштиришга эришилди.

 

"2024 йил 10 январдан эътиборан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг "Ҳаж ва Умра" марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16 600 000 сўм этиб белгиланди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан ташкил этилган умра хизматлари ҳар жиҳатдан қулай, арзон ва хавфсиздир. Энг асосийси, тўғридан-тўғри рейслар, туну кун шифокорлар хизмати, уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган ҳамда энг малакали имом-хатиблардан иборат элликбошилар жалб этилган. Шунингдек, Фатво маркази уламолари ишчи гуруҳи вакили сифатида шаръий масалаларга доимо ечим топиб беради", — дейилади Ўзбекистон мусулмонлар идораси хабарида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика